МИБ ХОДИМИГА ПОРА БЕРГАННИНГ ОЗОДЛИГИ 2 ЙИЛГА ЧЕКЛАНДИ

Фарғонада Мажбурий ижро бюроси ходимларига пора бермоқчи бўлган фуқарога суд ҳукми ўқилди.

Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими техник кузатув шўъбаси бош муҳандиси О. Ўрмонов ва бўлимнинг тезкор шўъбаси катта инспектори Ш. Мамажонов фуқаро И. Имомов “Султан Саян Сервис” фермер хўжалигида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида етказилган зарарни йўқ қилиб бериш эвазига пора таклиф қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Уларнинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги “Юқори Сойбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган балиқхонада И. Имомов ўзи ижарада фойдаланаётган “Султан Саян Сервис” фермер хўжалиги Ёзёвон тумани электр таъминоти корхонасининг “ПК” ҳисоб дастуридан ўтмасдан, шартнома тузмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида етказилган 88 миллион сўм зарарни йўқ қилиб бериш эвазига 30 миллион сўм пора таклиф қилиб, шундан 8 миллион сўм ҳисобида, яъни 900 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни пора сифатида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан И. Имомов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,213-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, икки йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ЎзА

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: