СУД РАИСЛАРИ АХБОРОТИ

Учқудуқ туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг 40-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора раҳбарлари,  корхона ва ташкилот  раҳбарлари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси комплекслар раҳбарларининг 2019 йил 1-ярим йиллигида тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш натижалари бўйича кечиктириб бўлмайдиган топшириқлар муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала – туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар  тўғрисида масала кўриб чиқилди.

Туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш мавзусида сўз борди.

Шунингдек, депутатлар кун тартибидан ўрин олган туман жиноят, фуқаролик ва маъмурий суд раисларининг 2019 йил 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотларини тинглашди. Бу бўйича жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Жаҳонгир Каримов, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Беҳзод Шерматов, Учқудуқ туман маъмурий суди раиси Абубакир Раҳимов  сўзга чиқишди.

Суд раислари депутатларни қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

М.Бердибеков,
Фуқаролик ишлари бўйича
Учқудуқ туман суди девонхона мудири

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: