ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил эканлиги таъкидланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб қувватлаб юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

         Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 июлдаги қарорида тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлик куни”, шанба куни  “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланди.

         Фориш туман иқтисодий, фуқаролик, жиноят ва маъмурий судлар раислари томонидан давлат солиқ инспекцияси биносида туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субьектлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

         Сайёр қабул давомида суд қарорларидан норози бўлган фуқаролар мурожаатлари тингланиб, уларга қонун талаблари асосида тушунтириш берилди.

         Бундан ташқари тадбирда асосий эътибор суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилди.

                                                                                                                                          Д.Соатов,
   Фориш туман иқтисодий суди раиси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: