“АДОЛАТ – БОШ ҒОЯМИЗ БЎЛСИН”
Мен 2016 йил 26 октябридан буён жиноят ишлари бўйича судларда халқ маслаҳатчиси сифатида қатнашиб келаман.
Халқ маслаҳатчиси сифатида иш бошлаганимдан буён судьялик касби қанчалик масъулиятли касб эканлигини чуқур англаб етдим.
Чунки, судья бир шахсга жазо тайинлашда ҳар томонлама ўйлаб, ҳар бир қонун нормаларини мукаммал ўрганиб, сўнг қарор қабул қилади.
Ҳозирги кунда судлар томонидан жиноятчиликни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида аҳоли, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад инсонларнинг жиноят йўлига кириб қолишидан, фуқароларни огоҳликка чорлашдан иборат.
Судлар томонидан амалга оширилаётган сайёр суд мажлисларида “бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил” нақлидан келиб чиққан ҳолда иш тутишида катта аҳамиятга эга бўлмоқда.
Бир жиноят ишида қатанишиб, шунга амин бўлдимки, қонунда судланувчининг содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жазоси берса ҳам бўларди, аммо суд ишни ҳар томонлама ўрганиб, озодликдан чеклаш жазоси тайинлади. Биргина шу адолат, ушбу шахснинг тузалиш йўлига ўтиб, оиласига фойдаси тегадиган инсон сифатида шаклланишига туртки бўлди.
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва манфаатларига қаратилгани билан эътиборлидир.
Куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 21-ялпи мажлисида судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг тайинланиш (сайланиш) ёшлари 35 ёш деб белгиланиши ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг яққол исботи, деса бўлади.
Аҳмаджон Тошалиев,
Сирдарё тумани,
“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли
Фикр қолдириш