МАҲАЛЛАДА САЙЁР СУД
Ургут туманидаги “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ж.Арсланов томонидан йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ жиноят иши сайёр судда кўриб чиқилди.
Судланувчи Б.Мўминов жорий йил 8 июль куни соат 23:30 ларда, “Ургут-Қоратепа” автомобиль йўлида бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли автомашина билан Йўл ҳаракати қоидаларининг 11-банди “г” кичик банди, 77-банди талабларини қўпол равишда бузиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда И.И. ни уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.
Б.Мўминов ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбланиб, (жабрланувчининг даъвоси йўқлиги инобатга олинди), ЖКнинг 45, 57-моддалари қўлланилиб, 2 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат ҳисобига ундириш шарти билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Бундан ташқари, суд раиси Ж.Арсланов маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берди.
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди
Фикр қолдириш