МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди мажлислар залида Наманган, Фарғона вилояти жиноят судлари билан ҳамкорликда семинар ташкил  этилди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган семинарда жиноят ишлари бўйича Андижон, Наманган, Фарғона вилоят судлари судьялари, прокурорлар, адвокатлар, суриштирувчилар, терговчилар, хотин-қизлар қўмитаси аъзолари, “Нуроний” ҳамда “Маҳалла” жамғармаси вакиллари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари иштирок этди. 

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси в.б А.Мирзаев бошқарган мажлисда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда кафолатли ҳимоясини таъминлаш ҳамда таъсирчан механизмларини яратишга, давлат органлари фаолиятини айнан шу соҳага йўналтиришнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятининг топшириғига асосан жиноят ишлари бўйича Андижон, Наманган, Фарғона вилоят судлари судьялари, тергов ва суриштирув органлари ходимлари иштирокида Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди раиси Х.Камолов маърузаси тингланди.

Тергов ва суд амалиётида юзага келаётган муаммоларга бағишланган семинар машғулотида иштирокчилар томонидан слайдлар тақдим этилиб, мавзу юзасидан мавжуд муаммолар ҳақида сухбат ўтказилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

  Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: