ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИР
Навоий шаҳар ҳокимлигида Навоий шаҳар, Қизилтепа, Кармана ва Хатирчи тумани ҳокимлиги хотин-қизлар қўмиталари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказираҳбарлари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис ва отинойилар иштирокида “Оилавий ажримларни олдини олиш ва оилалар барқарорлигини таъминлаш” мавзусида илмий амалий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирни Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Ҳамидова очиб, бугунги кунда оилалардаги учраётган муаммоларга эътиборни қаратди.
Шундан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси Н.Расулов ва ушбу суд судьяси А.Баҳроновлар мавзу юзасидан маъруза қилдилар.
Мазкур тадбирда судлар билан ҳамркорликни янада яхшилаш, ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш ва айрим ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳақида келишиб олинди.
Никоҳдан ажралиш ҳолатларини келтириб чиқарувчи ҳолатлар ва бунга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш масалалари кенг ва танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Кармана туманлараро суди
Фикр қолдириш