СУД РАИСЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАР УЧРАШУВИ

Дўстлик туман ҳокимлигида туман судлари раислари ҳамда тадбиркорик субъектлари вакиллари  иштирокида  учрашув  бўлиб ўтди.

Тадбирда Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди раиси Ф.Пардаев, туман маъмурий суди раиси М.Нурматов, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди раиси в.б Т.Хакимов, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди раиси Ў.Мурадовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маълумот бердилар.

Очиқ мулоқотда тадбиркорлик субъектлари томонидан банк ва солиқ қонунчилиги юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилиб, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 Дўстлик туманлараро иқтисодий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: