БАЙРАМ АРАФАСИДА ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Тошкент шаҳар судлари судьялари ўртасида ўтказилган “Муносиб судья” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раҳбарлари, туман судлари раислари, судьялар ва  суд ходимлари иштирок этишди.  

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад судьяларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, кундалик фаолиятида фойдаланаётган қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятидан уларни хабардор этиш орқали қонуний ва адолатли суд қарорларини чиқарилишига эришишдан иборатдир.

Танлов натижаларига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси Элбекжон Турғунбоев 1-ўрин, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси Дурдона Дадаханова 2-ўринга лойиқ, деб топилди.

Ғолиблар  “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

-Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида бу менга ҳақиқий байрам совғаси бўлди, – дейди жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси Д.Дадаханова, – бу рағбат менга келгуси фаолиятимда одил судловни амалга оширишимда катта масъулият ва руҳ бағишлайди.  

Бундан ташқари, тадбирда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, туман судлари суд аппарати ходимларидан 14 нафарига  “Одил судловни амалга оширишда қўшиб келаётган самарали ҳиссаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати” билан Фахрий ёрлиқлар топширилди. 

Фазлиддин Зиётов,
Жиноят ишлари бўйича
Тошкент шаҳар суди бўлим бошлиғи 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: