ЯНГИЙЎЛ СУДЛАРИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл тумани ва шаҳар ҳамда туман ва шаҳарнинг маъмурий судлари биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, судлари раислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, нуфузи ва судларга нисбатан ишончни оширишда Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари муҳим дастуриламал бўлаётир.

Замонавий 3 қаватли суд биносида барча зарур шароит яратилган. Бунда замонавий техника воситалари имкониятларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, бинога электрон табло ўрнатилиб, мазкур қурилма орқали фуқаролар суд томонидан чиқарилган якуний суд ҳужжатлари билан танишиш, улардан нусха олиши мумкин.

Шунингдек, мазкур қурилма судларга электрон мурожаат қилиш, суд жараёни ҳақида маълумот олиш, жараённи онлайн кузатиш каби қулайликларни яратади. Бу судлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, одамларнинг вақтини тежашга хизмат қилади.

Бинода шунингдек, замонавий талабларга мувофиқ келувчи, видеоконференцалоқа воситалари билан таъминланган суд заллари, маслаҳатхона, адвокат ва прокурорлар учун хона, кутувчиларга қулайлик яратиш ва вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган кутубхона ва кутиш зали ўрин олган. 

ЎзА

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: