СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА САЙЁР УЧРАШУВЛАР

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари Б. Исаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятининг Термиз, Шеробод, Узун ҳамда Денов туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.


Вилоятда фаолият юритаётган 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъект­лари вакиллари ушбу учрашувларда иштирок этди.

Учрашувларда Олий суд судьяси Б. Сайфуллаев мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти, шунингдек, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш юзасидан батафсил маълумот берди.

Олий суд раиси ўринбосари Б. Исаков фуқаролар ва тадбиркорларни қизиқтирган масалалар, уларнинг фаолия­тида келиб чиқаётган муаммоларнинг ечими юзасидан тушунтириш берди. Тадбиркорлар томонидан берилган ёзма мурожаатлар қабул қи­либ олинди.

Шунингдек, учрашувларда Ўз­бекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ҳам­да Бош вазир қабулхонаси мудирлари, вилоят ва туманлар судлари раислари, туманлар со­лиқ инспекциялари, адлия бґ­лим­лари ва туман ҳо­ким­лик­лари вакиллари иштирок этишди. Улар ҳам тадбиркорларни қи­зиқтирган саволларга жавоб беришди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: