ИШ МУБОРАК ТУМАН МАЪМУРИЙ СУДИДА КЎРИЛМОҚДА

Кun.uz сайтида 2019 йил 13 ноябрь куни эълон қилинган “Қаршилик тадбиркор қонуний мулкини сақлаб қолиш учун курашмоқда. У бир умр судлашадими?” сарлавҳали мақолага оид

Аризачи Исмоил Панжиев судга ариза билан мурожаат қилиб, мансабдор шахс Қарши шаҳар ҳокимининг 2017 йил 14 апрелдаги  Х-843/4-сонли қарорини қабул қилиш билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топишини ва ҳоким зиммасига ушбу қарорни бекр қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Шунингдек, Қарши шаҳридаги “Асилбек-Зиёда” савдо-ишлаб чиқариш корхонаси судга шикоят ариза билан мурожжат қилиб, мансабдор шахс Қарши шаҳар ҳокимининг 2017 йил 14 апрелдаги Х-843/4-сонли ва 2017 йил 19 июлдаги Х-1558/7-сонли қарорларини ғайриқонуний деб топишни ва Қарши шаҳар ҳокимлиги зиммасига шу қарорни  корхонага оид қисмини бекор қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Қарши шаҳар маъмурий судининг 2017 йил 18 августдаги ҳал қилув қарори билан аризачи И. Панжиев ва “Асилбек-Зиёда” СИЧК аризаларини қаноатлантириш рад қилинган.

Аризачи “Асилбек-Зиёда” СИЧК раҳбари  И. Панжиев томонидан Қарши шаҳар маъмурий судининг 2017 йил 18 август кунидаги ҳал қилув қарорига нисбатан кассация тартибида шикоят келтирган.

Қашқадарё вилоят маъмурий суди кассация инстанциясида таркиб (кворум) бўлмаганлиги сабабли мазкур иш Бухоро вилоят маъмурий суди кассация инстанциясига юборилган.

Бухоро вилоят маъмурий суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2018 йил 2 февраль кунидаги ажримига асосан Қарши шаҳар маъмурий судининг 2017 йил 18 август кунидаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, маъмурий иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Қашқадарё вилоят маъмурий судига юборилган.

Ғузор туман маъмурий судининг 2018 йил 1 март кунидаги ҳал қимлув қарорига кўра, И. Панжиев ва аризачи “Асилбек-Зиёда” СИЧКнинг Қарши шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва мажбурият юклаш тўғрисидаги шикоят аризалари рад қилинган.

Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосари томонидан кассация протести келтирилган.

Самарқанд вилоят маъмурий суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2018 йил 24 июль кунидаги қарорига кўра Ғузор туман маъмурий судининг 2018 йил 1 мартдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб маъмурий иш янгитдан биринчи инстанция судида кўриш учун Қашқадарё вилоят маъмурий судига юборилган.

Қашқадарё вилоят маъмурий судининг 2018 йил 20 сентябрь кунидаги ҳал қилув қарори билан аризачи И. Панжиев ва аризачи “Асилбек-Зиёда” СИЧКнинг Қарши шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва шаҳар ҳокимнинг қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризалари рад қилинган.

Қашқадарё вилоят маъмурий судининг 2018 йил 20 сентябрь кунидаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосари томонидан кассация протести келтирилган.

Сурхондарё вилоят маъмурий суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2018 йил 14 декабрь кунидаги қарорига асосан Қашқадарё вилоят маъмурий судининг 2018 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори қисман бекор қилиниб, янги мазмундаги ҳал қилув қарори қабул қилинган ва И. Панжиев  ва “Асилбек-Зиёда” СИЧКнинг Қарши шаҳар ҳокимининг 2017 йил 14 апрелдаги Х-843/4-сонли ва 2017 йил 19 июлдаги Х-1558/7-сонли қарорларнинг “Асилбек-Зиёда” СИЧКга оид бандларини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризалари қаноатлантирилиб, Қарши шаҳар ҳокимининг 2017 йил 14 апрелдаги Х-843/4-сонли ва 2017 йил 19 июлдгаи Х-1558/7-сонли қарорларнинг “Асилбек-Зиёда” СИЧКга оид бандлари ҳақиқий эмас, деб топилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Мазкур иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан назорат тартибида кўрилмаган.

Аризачи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси “Асилбек-Зиёда” СИЧК манфаатини кўзлаб, судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Қарши шаҳар ҳокимининг 2018 йил 15 октябрдаги Х-2352/10-сонли ва 2019 йил 22 февралдаги Х-530/2-сонли қарорларини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг “Асилбек-Зиёда” СИЧК манфаатини кўзлаб, берган шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Қарши шаҳар ҳокимининг 2018 йил 15 октябрдаги Х-2352/10-сонли ҳамда 2019 йил 22 февралдаги Х-530/2-сонли қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган.

Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, манфаатдор шахс Косон туман “GRAND SEVINCH GROUP” МЧЖ раиси Ш. Тўраев кассация тартибида шикоят келтириб, шикоятида Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризачининг аризасини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган.

Қашқадарё вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2019 йил 17 октябрь кунидаги қарорига асосан, Нишон туман маъмурий судининг 2019 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Муборак туман маъмурий судига юборилган.

Ушбу суд жараёни давом этмоқда ва навбатдаги суд мажлиси 2019 йид 3 декабрь куни соат 10.00 да Муборак туман маъмурий суди биносида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: