ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ НАФОСАТ ОЛЛАШУКУРОВАГА ОИД ФУҚАРОЛИК ИШИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТИ

2019 йил 30 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судида аризачи Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерининг фуқаро Нафосат Оллашукуровани ғайриихтиёрий тартибда психиатрия шифохонасига ётқизиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўриб чиқилди.

Суд қарори билан ушбу ариза қаноатлантирилиб, Н. Оллашукурова ғайриихтиёрий тартибда психиатрия шифохонасига ётқизилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 28 ноябрда Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида ўтказилган суд мажлисида Н. Оллашукурова ва унинг ишончли вакили – адвокати У. Давлатов томонидан келтирилган кассация шикояти асосида ушбу фуқаролик иши кўриб чиқилиб, 2019 йил 30 сентябрдаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Шунингдек, тарафаларга суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериши ҳамда протест келтириш ҳуқуқи тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: