ЎзА ВЕБ-САЙТИДА 2019 ЙИЛ 29 НОЯБРЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “ОЛИЙ СУД ҚАРОРИ НЕГА ИЖРО ЭТИЛМАЯПТИ?​” МАҚОЛАГА ОИД

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 8 ноябрдаги қарори билан Тошкент вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 6 августдаги қарори ва Қуйичирчиқ туман маъмурий судининг 2019 йил 4 июндаги  ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган.

Аризачи – “Гулистон Агро Файз” фермер хўжалиги жавобгар – Қуйичирчиқ туман ҳокимиятига нисбатан туман ҳокимининг 2019 йил 12 апрелдаги 1305-сонли қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган.

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2019 йил 12 апрелдаги 1305-сонли қарорининг “Гулистон Агро Файз” фермер хўжалигининг ерларини давлат заҳирасига қайтариш қисми ҳақиқий эмас деб топилган.

Назорат шикояти қисман қаноатлантирилган.

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман ҳокимиятидан аризачи “Гулистон Агро Файз” фермер хўжалигининг фойдасига 4 103 254 сўм суд ҳаражати ундирилиши белгиланган.

Бугунги кунда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 8 ноябрдаги қарори устидан назорат тартибида шикоят келиб тушган бўлиб, ўрганиш учун қабул қилинганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: