ҲУСАН МИРЗАЕВНИНГ ИШИГА ОИД

YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Ҳ.Мирзаевнинг видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=GIQUHyj2VxE) юзасидан маълумот

Наманган шаҳар прокурори фуқаро Дилором Абдураҳмонованинг манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар Ҳусан Мирзаев манфаатдор шахс Д. Абдураҳмонованинг ишончига кириб, унга Хитой давлатидан маҳсулот олиб келиб беришини айтиб, 2011 йил май ойида 5 000 АҚШ доллари, 2012 йил куз ойларида 4 000 АҚШ доллари, 2013 йилнинг ёз ойларида 4 000 АҚШ доллари, 2013 йилнинг декабрь ойида 4 000 АҚШ доллари, 2015 йилнинг апрель ойида 10 500 АҚШ доллари бўлган “Нексия-2” русумли автомашинасини беш ой муддатда пулини тўлиқ тўлаш шарти билан олиб, Д. Абдураҳмонованинг жами 27 500 АҚШ долларлик мулкни олиб, ушбу маблағдан 7 200 АҚШ долларини қайтарганлигини, қолган 20 300 АҚШ долларини қайтармасдан келаётганлигини, жавобгар Ҳ. Мирзаев ўзининг мазкур ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари билан Д. Абдураҳмонованинг кўп миқдордаги шахсий пул маблағларини такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганлигини, бу ҳақида Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ТБ терговчиси томонидан 2019 йилнинг 30 июнь куни айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмасдан туриб, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарори қабул қилинганлигини, манфаатдор шахс Д. Абдураҳмоновага фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлигини, жавобгар Ҳ. Мирзаев жиноят содир қилган бўлса-да, жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилганликларини билдириб, жавобгар Ҳ. Мирзаевдан манфаатдор шахс Д. Абдураҳмонованинг фойдасига 20 300 АҚШ долларини ҳал қилув қарори қабул қилинган санадаги сўмга нисбатан қийматини ундириб беришни сўраган.

Манфаатдор шахс Д. Абдураҳмонова судга қўшимча даъво ариза тақдим қилиб, Ҳ. Мирзаевнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида соғлиги жиддий ёмонлашганлигини, кўп йиллар мобайнида шахсий пулларини ололмай сарсон бўлиб моддий томондан қийин аҳволга тушиб қолганлигини, идорама-идора оворагарчиликларга дучор бўлганлиги сабабли маънавий зарар ҳам кўрганлигини билдириб, жавобгар Ҳ. Мирзаевдан ўзининг фойдасига 20 300 АҚШ доллари ҳамда жиноят оқибатида етказилган маънавий зарар ҳисобига 30 000 000 сўм ундириб беришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг 2019 йил 23 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Наманган шаҳар прокурори фуқаро Д. Абдураҳмонованинг манфаатида жавобгар Ҳ. Мирзаевга нисбатан жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда Д. Абдураҳмонованинг жавобгар Ҳ. Мирзаевга нисбатан жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Ҳ. Мирзаевдан даъвогар Д. Абдураҳмонованинг фойдасига 190 495 200 сўм моддий ва етказилган маънавий зарар ҳисобига 1 000 000 сўм, жами 191 495 200 сўм ундириш белгиланган.

Мазкур ҳал қилув қарори билан жавобгар Ҳ. Мирзаевдан давлат фойдасига 7 619 808 сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 14 ноябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг юқоридаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ҳ. Мирзаев мазкур қарорлардан норози бўлган тақдирда юқори турувчи инстанция судига мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: