Ж. РУСТАМОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

2019 йил 16 декабрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Ж. Рустамовнинг мурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=4AvdjHjYo6E) юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг 2015 йил 26 январдаги ҳукмига кўра, Жасурбек Рустамов (1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “и”, “п” бандлари ва 164-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори 6-бандининг             “б” кичик банди қўлланиб, Ж. Рустамовга тайинланган жазонинг ўталмай қолган жазо муддати тўртдан бир қисмига қисқартирилган.

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил 9 апрелдаги ажрими билан жиноят ишининг Ж. Рустамовга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2015 йил 8 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясининг 2015 йил 9 апрелдаги ажрими бекор қилиниб, иш янгитдан апелляция инстанциясида кўриш учун юборилган.

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 11 декабрдаги ажрими билан  жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг 2015 йил 26 январдаги ҳукми ўзгартирилиб, Ж. Рустамовнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “и”, “п” бандлари ва 164-моддаси 2-қисми “б” бандидан Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилиниб, унга Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 2-банди татбиқ этилиб, у жазодан ва жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 16 октябрдаги ажрими билан Ж. Рустамовга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 11 декабрдаги ажрими бекор қилиниб, иш янгидан апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун юборилган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиши маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: