Н. АЛЛАМЖАРОВНИНГ ШИКОЯТИ ОЛИЙ СУДДА КЎРИБ ЧИҚИЛМОҚДА
2020 йил 4 январь куни Kar24.uz Telegram-каналида эълон қилинган фуқаро Н. Алламжаровнинг видеомурожаати юзасидан маълумот
Даъвогар Ниетали Алламжаров жавобгар Республика Инкассация хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга муроажат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2019 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Н. Алламжаровнинг даъвоси қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 31 октябрдаги ажрими билан ушбу ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳозирда даъвогар Н. Алламжаровнинг суд қарорлари устидан келтирган назорат тартибидаги шикояти Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ўрганилаётганлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш