ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ Г. ҚЎЧҚАРОВАНИНГ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТИ

Бугун, 2020 йил 8 январь куни, Андижон шаҳар маъмурий судининг очиқ суд мажлисида фуқаро Гулшаной Қўчқарова (1973 йилда Андижон вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти олий, оилали, муқаддам судланманган, Андижон шаҳар ҳокимияти матбуот бўлими раҳбари лавозимида ишлайди) га оид Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (туҳмат) ва 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан юритилган маъмурий иш Андижон шаҳар маъмурий суди раиси Акмал Шерматов раислигида кўриб чиқилди.

Суд ушбу маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганган ҳолда Г. Қўчқаровани Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси ва 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топди.

Суд қарорига кўра, Г. Қўчқаровага Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридаги 5 575 000 сўм жарима жазоси, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдоридаги 4 460 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан Г. Қўчқаровага узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридаги 5 575 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Жабрланувчи Х. Далиевга маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларини ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилгани ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилди.

Г. Қўчқарованинг Андижон вилоят ИИБ бошлиғини номига Х. Далиевни ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатларида муҳокама этилмагани сабабли материалдан ажратилиб тегишли тартибда қонуний баҳо бериш учун Андижон вилоят ИИБга юборилиши белгиланди.

Қарордан норози тарафлар икки ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят маъмурий судига кассация тартибида шикоят келтиришга, прокурор протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: