ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

Бугун, 2020 йил 9 январь, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 157-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган собиқ дипломат К. Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди. ДХХ Тергов бошқармаси томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи К. Юсупов давлатга хоинлик қилиш жиноятини содир этганликда айбли деб топди.

Судланувчига нисбатан жазо чорасини тайинлашда суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида белгиланган инсонпарварлик ва адолат тамойилларига ҳам асосланди.

Натижада, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, судланувчининг шахси, оилавий аҳволи каби жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар эътиборга олиниб, К. Юсуповга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: