СОЙИБЖОН САЙДАЛИЕВНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД
2020 йил 8 январда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ назорати – Народный контроль” гуруҳида фойдаланувчи Сойибжон Сайдалиев томонидан эълон қилинган билдириш (https://www.facebook.com/groups/xalqnazorati/permalink/643014566436842/) юзасидан маълумот
“Мухаммад сойибқирон” фермер хўжалиги раҳбари С. Сайдалиев маъмурий судга шикоят билан мурожаат қилиб, шикоятида Балиқчи туман ҳокимининг 2014 йил 17 мартдаги 238-қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.
Балиқчи туман маъмурий судининг 2018 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, шикоятни қаноатлантириш рад қилинган.
Фарғона вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг
2019 йил
14 мартдаги қарори билан биринчи инстанция ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Олий судга берилган назорат шикоятини 2019 йил 3 июндаги Олий суд судьясининг ажримига кўра, судлов ҳайъатига ўтказиш рад қилинган.
Ушбу ажримни бекор қилиш тўғрисидаги шикоят Олий суд раисининг ўринбосари томонидан 2019 йил 6 августда ўрганиб чиқилиб, шикоятни қаноатлантириш рад этилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Балиқчи туман ҳокимининг 2006 йил 11 январдаги 19-Қ сонли қарорига асосан С. Сайдалиевга фермер хўжалигини ташкил этиш учун 37,6 га ер майдони ижарага фойдаланиш учун берилган ва шунга кўра “Мухаммад сойибқирон” фермер хўжалиги ташкил этилиб, рўйхатдан ўтказилган.
Ҳокимликнинг 2009 йил 22 майдаги 187-Қ сонли қарори билан фермер хўжалигининг ер майдони 66,7 га ўзгартирилган.
Балиқчи туман ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида
тузилган комиссия томонидан фермер хўжалигининг ердан фойдаланиш аҳволи
ўрганилганда, ҳокимлик ва фермер хўжалиги ўртасида ижара шартномаси
тузилмаганлиги аниқланган ва туман ҳокимининг 2006 йил 11 январдаги 19-Қ сонли
қарорининг “Мухаммад сойибқирон” фермер хўжалигига тегишли қисми бекор қилиш
мақсадга мувофиқ деб топилган ва туман ҳокимнинг 2014 йил 14 мартдаги
238-Қ сонли қарори билан 19-Қ сонли қарорнинг “Мухаммад сойибқирон” фермер
хўжалигига тегишли қисми бекор қилинган.
Судлар томонидан фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида ер ижара шартномаси тузилмаганлиги, фермер хўжалигининг ерга нисбатан ҳуқуқи вужудга келмаганлиги, туман ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги қарорининг ўзи ердан фойдаланиш ҳуқуқини вужудга келтирмаслиги инобатга олиниб, шикоят қаноатлантириш рад қилинганлиги ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш