Т. АСТАНОВНИНГ ИШИГА ОИД

Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Тулкун Астанов эълон қилган билдириш https://www.facebook.com/astanov.tulkun/posts/3401055473298765) юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2019 йил
18 октябрдаги ҳукмига кўра, Тулкун Астанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Т. Астановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 72-моддаси тартибида тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисоблаб, 2 йил синов муддати белгиланган.

Ушбу жиноят иши судланган Т. Астановнинг апелляция шикояти асосида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида 2019 йил 26 ноябрь куни кўрилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Ш. Тожиевнинг 2020 йил 3 январдаги ажримига кўра, Т. Астановга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2019 йил 18 октябрдаги ҳукми ва шу суд апелляция инстанциясининг 2019 йил 26 ноябрдаги ажрими устидан назорат тартибида берилган шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилган.

Бу ҳақда Т. Астановга 2020 йил 3 январдаги 13-4507-19-рақамли жавоб хати билан маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: