М. АМОНОВНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД
Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Мурод Амонов эълон қилган билдириш (https://www.facebook.com/100039052339233/videos/162164618428615/) юзасидан маълумот
Сирғали туман маъмурий судига фуқаро М. Амонов шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, унда Тошкент шаҳар Сирғали туман кадастр хизмати мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топиш ва мажбурият юклашни сўраган.
Суднинг 2018 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Сирғали туман филиалининг Сирғали туман Қипчоқ кўчаси 135-уй кадастр ҳужжатларини тайёрлашда ифодаланган хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилиб, кадастр хизмати зиммасига Қипчоқ кўчаси 135-уйнинг В, В1 литер остидаги мавжуд бўлган ошхона ва омборхона биноларини кадастр йиғма жилдида киритган ҳолда тайёрлаш мажбурияти юклатилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Сирғали туман филиалидан давлат фойдасига 2 027 300 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан учинчи шахс фуқаро У. Амонов томонидан кассация тартибида шикоят келтирилганлиги сабабли иш ҳужжатлари кассация инстанцияга мазмунан кўриш учун юборилган.
Тошкент шаҳар маъмурий суди кассация инстанциясининг 2019
йил 31 июлдаги қарорига асосан Сирғали туман маъмурий
судининг 2018 йил
26 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юзасидан янги ҳал қилув қарори
қабул қилинган, яъни аризачи М. Амоновнинг жавобгар
Тошкент
шаҳар Сирғали туман кадастр хизмати давлат корхонаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига
нисбатан келтирган шикояти қаноатлантириш рад этилган ва аризачи М. Амоновдан давлат фойдасига 16 218 сўм почта ҳаражатлари ундириш белгиланган. Кассация
шикояти қисман қаноатлантирилган.
Кассация инстанцияси судлов ҳайъати қароридан норози тарафлар бир йиллик муддат ичида Ўзбекистон Респубикаси Олий судига назорат тартибида шикоят келтириши мумкинлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш