BBC САЙТИДА 2020 ЙИЛ 15 ФЕВРАЛЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “ҚИРҒИЗ ТАДБИРКОРИ: ЎЗБЕКИСТОН ДХХ 650 МИНГ ДОЛЛАРИМНИ ОЛИБ, БОЛАМНИ ҚАМОҚҚА ТИҚДИ” САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛАГА ОИД

Шерзод Суванов жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган, жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг 2019 йил 15 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Ашёвий далил тариқасида олинган 5 135 324 383 сўм 8 тийинга тенг 602 831 АҚШ долларини давлат фойдасига мусодара қилиш белгиланган.

Суд ҳукмига кўра, Ш. Суванов, И. Қамчиев, Ш. Жўрабоев ҳамда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган Қирғизистон Республикасида яшовчи М. Сувонов ва Д. Асилбеков билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жуда кўп миқдордаги чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига божхона назоратини четлаб, айланма йўллар орқали ўтказиш мақсадида, 2019 йил 12 июнь куни соат 5:50 да Янгиқўрғон тумани “Газнон” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетишаётганда ДХХ Наманган вилоят Бошқармаси ходимлари томонидан ушланганлар.

Мазкур жиноят иши назорат тартибида кўрилмаган бўлиб, ушбу суд қарорларидан норози бўлган тарафлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: