ҚАҲРАМОН ПЎЛАТОВНИНГ ЖИНОЯТ ИШИГА ОИД
2020 йил 25 февралда YouTube тармоғидаги “Ҳақиқат излаб” каналида эълон қилинган видемурожаат юзасидан маълумот
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2017 йил 6 октябрдаги ҳукмига кўра, Қ. Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 7 814 400 сўм жарима жазосига судланган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 23 мартдаги ажрими билан айбловдаги айрим моддалар чиқарилиб, унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 7 163 200 сўм жарима жазолари тайинланган.
Ҳозирги кунда судланган Қ. Пўлатов суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят келтириб, ўзининг шикоятида айбига тўлиқ иқрорлиги сабабли озод қилишни сўраган.
Шунингдек, унинг адвокати томонидан ҳам назорат тартибида шикоят келтирилган бўлиб, шикоятда айбловдаги айрим моддаларни чиқариб, Қ. Пўлатовни озодликка чиқариш сўралган.
Ҳозирги кунда, ушбу жиноят иши Олий суд судьяси томонидан чақириб олиниб, ўрганилаётганлиги ва Олий суд Раёсатига протест киритиш масаласи муҳокама қилинаётганлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш