Ж. ИСМОИЛОВНИНГ ЖИНОЯТ ИШИГА ОИД

2020  йил 25 февралда YouTube тармоғида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисмининг “а” банди билан айбланган Жамшидбек Исмоиловга оид жиноят иши 2018 йилнинг 24 сентябрь куни келиб тушган.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Л. Мамаражабовнинг раислигида жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2018 йил 19 ноябрдаги ҳукмига кўра Ж. Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчи Ж. Исмоиловнинг жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, ушбу инстанциянинг 2019 йил 18 июнь кунидаги ажримига кўра суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: