ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

2020 йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатиб турилиши, фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилиши назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ судлар томонидан фақат кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши белгиланди.

Шунингдек, қарорда барча судлар ишларни техник имконият мавжуд бўлганда видеоконференцалоқа режимида кўрилишини ташкил этиши, суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: