ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 122 798 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга камайган.

Ҳисобот даврида 39 млрд. 878 млн. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томондан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 30 424 та суд буйруғи чиқарилди. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сумма бўйича 1,7 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 21,2 фоизга камайди.

Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 77 856 та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 84,3 % дан ортиғи қаноатлантирилди.

Даъво тартибидаги 92 374 та фуқаролик ишларидан 19 074 таси никоҳдан ажратиш, 18 620 таси битимлар билан боғлиқ, 967 таси оталикни белгилаш, 1 381 таси уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, 13 747 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузишга оид ва бошқа ишлар ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган 19 074 та ишнинг 10 799 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (қонуний никоҳлар бекор қилинган), 6 012 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (қонуний никоҳлар бекор қилинмаган), 1 112 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган ҳамда 1 151 таси кўрмасдан қолдирилган.

35 498 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Аҳоли билан 1 406 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 371 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 177 та қарор бекор қилинди ва 39 та суд қарорлари ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: