ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ ДАВОМИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

2020 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 291 182 та иш кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида 194,7 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 96 584 та суд буйруғи чиқарилди.

Кўриб чиқилган 194 598 та даъво тартибидаги фуқаролик ишларининг 140 386 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 24 054 таси бўйича талабларни қаноатлантириш рад қилинган, 22 836 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 7 322 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Даъво тартибида кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 52 898 таси битимлар билан боғлиқ, 39 466 таси никоқдан ажратиш, 20 244 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 2 349 таси оталикни белгилашга оид ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 20 139 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 14 481 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 2 842 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 004 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

61 871 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Аҳоли билан 2 933 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 550 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 279 та қарор бекор қилинди ва 48 та суд қарорлари ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан ҳамкорлик бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: