ҚАРЗ — ЛАФЗ ДЕМАК. УНГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ

Бу ҳаётда ўзаро ишонч ва шартнома шартларига қатъий амал қилиш жамиятда ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни наинки мустаҳкамлайди, балки мамлакат тараққиёти учун ҳам муҳим омил ҳисобланади. Ўз-ўзидан маълумки, бу жиҳатларга эътиборсизлик, қонунларга нописандлик билан қараш ортиқча оворагарчиликларга сабаб бўлади.

Афсуски, Сурхондарё ви­лоя­ти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инженеринг компанияси билан «Йўл ло­йиҳа» масъулияти чекланган жа­мия­ти ўртасида тузилган шартнома шартларига компания мутасаддиларининг амал қилмагани, яна аниқроқ айтганда, кўрсатилган хизмат учун давлат бюджети маб­лағини тў­лашни пай­салга солиб келгани йўл­созларнинг сарсон-саргардон бў­лишига сабаб бўлди.

Гап шундаки, тарафлар ўр­тасида тузилган шартномага асосан 2019 йилда вилоят ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмга қарашли бир қатор пост­лар­нинг қатнов йўл­лари, шунингдек, Каптархона қишлоғидан то Навшаҳар қишлоғигача бўл­ган 11 километрлик хўжалик йў­ли қайта таъмирланди.

Йўлсозлар 1 миллиард 646 миллион 22 минг 769 сўмлик таъмирлаш ишларини тў­ла-тўкис адо этишади. Би­роқ буюртмачи инжиниринг компанияси маъму­рия­ти турли баҳоналарни рўкач қи­либ, маблағни тў­лашни пайсалга солади.

Шундан сўнг «Йўл лойиҳа» масъулияти чекланган жа­мия­ти қарзни ундириш бў­йича судга даъво аризаси киритади.

Амалдаги Фуқаролик кодексининг 631-моддаси биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси тузган бир тараф (пудратчи) ик­кинчи тараф (буюрт­мачи) нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириши шарт. Буюртмачи эса, иш натижасини қабул қи­либ олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммасига олади.

Агар қонун ҳужжатларига ёхуд тарафлар келишувида бош­қача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.

Бюджет кодексининг 122-моддаси биринчи қисмида юридик мажбуриятлар иқтисод тасниф кодлари буйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан рўйхатдан ўтказилиши белгиланган. Бироқ суд жараёнида иш бажарувчи ва буюрт­мачи ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмагани маълум бўл­ди. Бу ҳолат масаланинг чигаллашишига сабаб бўлган.

Суд Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддаси биринчи қис­ми талабларидан келиб чи­­­қиб, иш бўйича келтирилган да­лиллар ҳамда қонунчиликда назарда тутилган тартибда олинган маълумотларга таянган ҳолда «Йўл ло­йиҳа» масъу­лияти чекланган жа­мия­тининг даъво талабларини қисман қа­ноант­лан­ти­риш­ни лозим топди.

Натижада Сурхондарё ви­лоя­ти ҳокимлиги Ягона буюрт­­мачи хизмати инженеринг компа­ния­си ҳисобидан «Йўл лойи­ҳа» масъу­лияти чекланган жамияти фойдасига 1 миллиард 646 миллион 22 минг 769 сўм асосий қарз ҳамда 32 миллион 920 минг 455 сўм давлат божи ундириладиган бўл­ди.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқадиган хулоса шуки, шартнома шартларига амал қилмаслик, бажарилган ишнинг тўловини ўз вақтида бермаслик оғир оқибатларга олиб келади. Баён этилган мисол бунинг ёрқин исботидир.

Асрор Маҳаммадиев,

Сурхондарё вилояти суди судьяси,

Абдунаби Бобоёров,

журналист

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: