“САРДОБА ИШИ” БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТ

2021 йил 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчилар

М. Холматов (“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган),

С. Руднев (“UzGIP” МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),

С. Абдуназаров (“Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК раҳбари лавозимида ишлаган),

Б. Асадов (“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК раҳбари лавозимида ишлаган),

Л. Тожиддинов (“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),

К. Рўзиев (“TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION” (собиқ “Резаксой сув қурилиш”) УК директори лавозимида ишлаган),

А. Шукуров (“TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION” (собиқ “Резаксой сув қурилиш”) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),

И. Каттабеков (“Омад дубл” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган),

Ў. Хамраев (“Омад дубл” МЧЖ бош муҳандиси лавозимида ишлаган),

Ш. Мамиров (“Омад дубл” МЧЖ ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),

С. Муродулоев (“Sariosiyo qurilish” МЧЖ директори лавозимида ишлаган),

А. Муродуллаев (“Sariosiyo qurilish” МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган),

Ф. Махмудов (“Trans servis kompleks” МЧЖ директори лавозимида ишлаган),

З. Жабборов (“Trans servis kompleks” МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган),

Ш. Кучкаров (Сув хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари васувдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган),

Ф. Данабоев (“Сардоба” сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва

С. Каххоров (“Сардоба” сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бош муҳандиси лавозимида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

М. Холматов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

С. Руднев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

С. Абдуназаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

Б. Асадов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

Л. Тожиддинов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

К. Рўзиев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97 540 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

А. Шукуров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

И. Каттабеков Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.

Ў. Хамраев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ш. Мамиров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

С. Муродулоев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

А. Муродуллаев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ф. Махмудов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

З. Жабборов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ш. Кучкаров Жиноят кодексининг 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида 22 300 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 126 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ 6 865 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

Ф. Данабоев Жиноят кодексининг 203-моддаси ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.

С. Каххоров Жиноят кодексининг 203-моддаси ва 207-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, судланувчилардан ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш оқибатида ҳамда “Сардоба” сув омбори ўпирилиши натижасида етказилган зарарларни ундириш чоралари белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари ва фуқаровий даъвогарларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги ҳамда судланувчилар ва бошқа томонларга ушбу ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: