АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Боёвут туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Қурбонов “Озодлик” маҳалласида фуқаролар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Айни пайтда судьялар томонидан маҳаллаларда ўтказилаётган учрашувларнинг ташкил этилганлиги жисмоний ва юридик шахсларга бир қатор қулайлик яратиб бермоқда. Улар судьялардан ҳуқуқий маслаҳат олмоқдалар.
Тадбирда “ЎзЛиДеП туман кенгаши раиси С.Қорабоева ўз фикр- мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Худди шу куниБоёвут туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Қурбонов томонидан “Жўлангар” маҳалласида фаолият юритаётган “Орзу текстил СВ” масъулияти чекланган жамиятида ишчи-ходимлар ва тадбиркорлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда корхона раҳбари О. Маматқулов яратилган шароитлар, тузилган шартномалар, фаолиятлари ҳақида гапирди.
Судья томонидан иштирокчиларни қизиқтирган ҳуқуқий саволларга жавоб ва тушунтириш берилди.
Боёвут туманлараро иқтисодий суди
Фикр қолдириш