ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ Ш. ҲАСАНОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТИ

2020 йил 17 март куни «Daryo.uz» сайтида эълон қилинган «Шафтоли ўғирлиги»да айбланиб, 7 йилга қамалган самарқандлик талабанинг онаси Президентга мурожаат қилди. У ўғли ноҳақ қамалганини айтмоқда» сарлавҳали мақола бўйича

Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2019 йил 8 февралдаги ҳукмига кўра, Ш. Ҳасанов (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – ўзбек, муқаддам судланмаган) Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисмининг “г” бандида назар тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо муддати 2018 йил 24 сентябрь кунидан бошлаб ҳисобланиши ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг 2019 йил 26 мартдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2019 йил 8 февралдаги Ш. Ҳасановга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, Ш. Ҳасанов ва унинг ҳимоячиси А. Сафаров томонидан келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Олий суднинг судьяси Т. Мелибоевнинг 2019 йил 7 майдаги ажримига кўра, Ш. Ҳасановга нисбатан чиқарилган суд қарорларини кўриб чиқиш ҳақида адвокат А. Сафаров томонидан назорат тартибида берилган шикояти ўрганиб чиқилиб, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмас деб топилган.  

Олий суднинг судьяси Н. Мирзаолимовнинг 2020 йил 10 февралдаги ажримига кўра, Ш. Ҳасановга нисбатан чиқарилган суд қарорларини кўриб чиқиш ҳақида адвокат У. Давлатов томонидан назорат тартибида берилган шикояти ўрганиб чиқилиб, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмас деб топилган.

Ҳозирги кунда, маҳкум Ш. Ҳасановнинг адвокати У. Давлатов томонидан 2020 йил февраль ойида Олий судга такроран берган назорат тартибидаги шикояти қайта ўрганиб чиқилаётгани маълум қилинади.    

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: