BBC САЙТИДА 2020 ЙИЛ 21 ФЕВРАЛЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “ДХХ ТУРКИЯДАН ҚАЙТГАН МУБАШИРНИ НИМАДА АЙБЛАДИ?” САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛАГА ОИД

Жиноят  ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2020 йил 7 февралдаги ҳукмига кўра, Мубашир Раупов (1991 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган) ўзининг “Samsung Galaxy А5” русумли уяли телефон аппарати билан “Telegram” мессенжери орқали Интернет тармоғига уланиб, телефон аппарати хотирасида сақлаб келган Абдуллох Зуфарнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган «Адаб 02» номли аудио форматдаги маърузасини Ё. Кобилованинг «yoqitxon» деб сақланган аккаунтига ва унинг онасига тегишли булган (90) 910-07-98 телефон рақамига очилган, телефонида «her mother» деб сақланган аккаунтига юборган.

Бундан ташқари М. Раупов 2019 йил 2 октябрь куни “Samsung Galaxy А5” русумли уяли телефон аппарати билан (91) 323-84-37 абонент рақамига очилган “Telegram” мессенжери орқали Интернет тармоғига уланиб, телефон аппарати хотирасида сақлаб келган «Tamkin 22.MP3» номли Абдуллох Зуфарнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган хижрат ва жиходга чорловчи маърузасини тарқатган.

М. Раупов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўлланиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ҳозирги кунда М. Раупов томонидан суднинг ушбу ҳукмидан норози бўлиб келтирган шикояти жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг апелляция инстанцияда кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: