CУРХОНДАРЁДА ЎҒРИЛИКДА АЙБДОР ДЕБ ТОПИЛГАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА КОЛЛЕЖ ТАЛАБАСИ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

17 март 2019

Сурхондарё вилоятида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан айрим вояга етмаганлар улар томонидан турли жиноятлар содир этиш ҳолатлари учраб турибди, деб маълумот берди, жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг раиси Б. Мамадаминов.

Қайд этилишича, Қизириқ туманида яшовчи Ж. Салахиддинов, И. Жўраев ва Э. Абдурахмоновлар 2018 йил 25 ноябрь куни соат 02:00 ларда Қизириқ тумани, “Рабатак” маҳалла ҳудудидаги М. Ҳасановга тегишли бўлган “Келажак Парвози” савдо дўконига келиб, атрофда хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дўкон эшигини калит танлаш йўли билан очиб жами 23 550 000 сўмлик товар моддий бойликларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
 
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Э. Абдурахмонов, Ж. Салахиддинов ҳамда И. Жўраевдан 6 дона LED 32/9000 моделли “Артел” русумли телевизорлар, 3 дона 32 АН 90 G СМАРТ моделли телевизорлар, 2 дона “Lenovo” русумли ноутбук компьютерлар, 2 дўкон эшигининг калитлари ва 2 604 000 сўм ашёвий далил сифатида олинган.
 
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг Қизириқ туман ички ишлар бўлимида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди.
 
Суд, Ж. Салахиддинов, И. Жўраев ва Э. Абдурахмоновларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан айбли деб топди ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қизириқ тумани Кенгашининг ва кенг жамоатчиликнинг кафиллигини эътиборга олиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилди.
 
 
ЎзА

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: