ЖИРКАНЧ ҚИЛМИШ КАСОФАТИ ХОНАДОН СОҲИБИНИНГ ЎЗИГА УРДИ
Қўқонлик Даминжон Мақсудов (исм-шарифлар ўзгартирилган) қариб қолганига қарамай, 2017 йилда рафиқаси вафот этгач, шаҳарнинг Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйнинг қизи Ҳанифа Мақсудова номида бўлган хонадонларидан бирида ёлғиз яшай бошлади. Негадир у фарзандларининг бирга яшаш ҳақидаги талаб ва илтимосига кўнмади. Шундай бўлса-да, ўғли ўанижон Мақсудов ҳафта-ўн кунда бир маротаба, катта набираси Шоҳруҳ Даминжонов эса, кунда-кунора хабар олиб туришарди.
Гарчи 80 ёшни қоралаган бўлса-да, Даминжон ота онда-сонда шаҳар бўйлаб киракашлик қиларди. Аммо кейинчалик пул топишнинг «антиқа», аниқроғи, жирканч йўлини топди. Яъни турли ёшдаги сохта ошиқ-маъшуқларга ўз уйидан «бошпана» бера бошлади. Тўғри, аввалига «мижоз»лари унча кўп эмасди. Бироқ вақт ўтган сайин айни хилват гўшанинг дараги ҳаммаёққа овоза бўлиб кетди.
Учкўприк туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган Асадулло Тешабоев ҳам ўтган 2019 йилда кўчада танишган маъшуқаси билан жой ахтариб юрган пайтда таниши Эркин Очилов Д. Мақсудовнинг манзили ва телефон рақамини беради.
Хуллас, шу тариқа Асадулло Даминжон Мақсудовнинг доимий «мижози»га айланади.
Жорий йилнинг 20 февраль куни ҳам шундай бўлди. Бозордаги савдодан чарчаган йигит ҳеч иккиланмай, эски манзилга йўл олди. Қарангки, худди уни кутиб тургандек, ўша пайтда Д. Мақсудовнинг уйида икки нафар жувон ўтирганди. Натижа