МУЛК ЗАВОЛИ ЖАВОБГАР ЗИММАСИДАДИР

Суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан олиб берилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилишдан иборатдир. Айни шу мақсадда кейинги йилларда суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкам, одил судлов сифатини оширишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар амалга оширилаётганига ҳар биримиз гувоҳмиз.

Айтиш керакки, бугунги кунда фуқароларнинг мулкий ҳу¬қуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бу¬зилган ҳу¬қуқ¬ларини тиклаш, етказилган зарар ўрнини жавобгар ҳисобидан қоплаш сингари низолар суд тартибида адолатли ечим топаётгани одамларнинг судларга нисбатан ишончи ортишида муҳим омил бўлмоқда.

Фикримизни ҳаётий мисоллар асосида давом эттирадиган бўлсак, Каттақўрғон шаҳар «Деҳқон бозори» ҳудудида фуқаро Й. Бобоевнинг иккита савдо дўкони мавжуд бўл¬ган. Унга тегишли биринчи савдо дўкони 2006 йилнинг 31 мартида олди-сотди шарт-нома асосида 112-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Иккинчи савдо дў¬кони 908-сонли ҳадя шарт¬¬номасига асосан, 2006 йилнинг 14 апрелида 114-сон билан давлат рўйхатига олинган. Ҳар иккала савдо дўконининг умумий ер майдони 36,28 квадрат метрни ташкил қилган.

Й. Бобоев дўконларда тадбиркорлик фаолиятини юритиб келган.

Аммо кунлардан бир кун Й. Бобоевга тегишли дўконлар шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳеч бир огоҳлантиришсиз, розилик сўралмасдан, асоссиз равишда бузиб ташланади.

Табиийки, Й. Бобоев ҳуқуқи бузилганидан қаттиқ ранжийди ва бир қатор ташкилотларга мурожаат қилади. Шундан сўнг Й. Бобоевга Каттақўр¬ғон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 8 декабрдаги 2333-Қ сонли қа¬рори билан шаҳарнинг Қо¬радарё кўчасидаги ҳудуддан савдо дўкони қуриш учун 69,78 квадрат метр ер майдони ажратиб берилади. Бу ер майдони 2019 йилнинг 12 февралида 128-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бир қарашда, муаммо қонуний ҳал бўлган, адолат қарор топгандек кўринади. Хўш, унда Й. Бобоев нимадан норози?

Ҳамма гап шундаки, Й. Бобоевнинг дўконларини бузиш юзасидан ҳокимлик томонидан қарор чиқарилмаган. Бунинг устига бузилган дўконлар учун компенсация пули тў¬лаб берилмаган. Й. Бобоевнинг норизолигининг сабаби шунда.

Қисқаси, Й. Бобоев дўконлари ҳеч бир асоссиз бузиб ташлангач, баҳоловчи «CICA PRICЕ» масъу¬лия¬ти чекланган жамиятига мурожаат қилади. Масъулияти чекланган жамияти томонидан кадастр ҳужжатларига асосан унинг «Деҳ¬қон бо¬зори»даги биринчи савдо дўкони 18 миллион 324 минг 428 сўмга, иккинчи савдо дўкони 17 миллион 408 минг 207 сўмга, жами 35 миллион 732 минг 635 сўмга баҳоланган.

Даъвогар Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими Йўлдош Бобоевнинг манфаатини кўз¬лаб, шаҳар ҳокимлигига нисбатан 2019 йилнинг 8 ноябрда даъво аризаси билан судга мурожаат қилди.

Ҳеч кимга сир эмас, ҳар қандай низо судда мазмунан кўрилиш чоғида томонларнинг беғараз, холис, ҳаққоний тортишуви ва судга асосли, ишончга сазовор далиллар тақдим этиши билан ҳақи¬қат юзага чиқади. Бу гал ҳам шундай бўлди.

Суд мажлисида сўралган жавобгар Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг ишончли вакили В. Аҳмедов (исм-шарифлар ўзгартирилди) Й. Бобоев судга даъво муддати ўтиб кетгандан сўнг мурожаат қилганини таъкидлаб, даъво муддатини қўл¬лаш ва даъвогарнинг даъво аризасини рад қилишни сўради.

Шаҳар бош архитектори П. Нарзуллаев эса, суддаги тушунтиришида, шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимида Й. Бобоевга тегишли савдо дўконларини бузиш билан боғлиқ ҳужжатлар йўқ, «Деҳ¬қон¬ бо¬зори» ҳудудидаги дў¬конлар¬ни бузиш юзасидан ҳокимлик томонидан бирон-бир қарор чиқарилмаганини айтди.

Судда ишни кўриш жараёнида дўконларнинг бузилиши билан боғлиқ ҳужжатлар «Деҳ¬¬қон бозори» масъулияти чекланган жамия¬ти маъмуриятида ҳам мавжуд эмаслиги аён бўлди. Масъулияти чекланган жамиятининг ишончли вакили С. Файзиев суд мажлисида бу ҳақда тушунтириш берди.

Шу ўринда шаҳар ҳокимлигининг даъво муддатини қўл¬лаш ҳа-қидаги илтимосномасига тўхталадиган бўлсак, Фуқаролик кодексининг 263-моддасига эътибор қаратиш жоиз. Чунки ушбу моддада даъ¬во муддати жорий этилмайдиган ҳолатлар аниқ-тиниқ баён қилинган.

Хусусан, мулкдорнинг ёки бош¬қа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузилишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузилишларни бартараф этиш ҳବқи-даги талабларига нисбатан даъво муддати жорий этилмаслиги Фуқаролик кодексининг 231-моддасида белгилаб қўйилган.

Суд қонуннинг ушбу талабларига кўра, шаҳар ҳокимлигининг даъво муддатини қўл¬лаш ҳақидаги илтимосномасини инобатга олмасликни лозим топди.

Энди масалага янада ойдинлашиши учун газетхон эътиборини Ер кодексининг 41-моддаси мазмун-моҳиятига қаратамиз. Ушбу моддага кўра, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулк¬дор¬лари фаолиятига давлат, хў¬жалик органлари ва бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг, шунингдек, улар мансабдор шахсларининг аралашуви тақиқланади. Қо¬нунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Мазкур модда талабига биноан, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқ¬лари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши шарт. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳу¬қуқларининг бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан, бой берилган фойда) тўлиқ ҳажмда қопланиши керак. Жисмоний шахсларга берилган ер участ¬калари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун мазкур шахсларнинг хоҳишига кўра, туман, шаҳар, вилоят ҳокимлигининг қарори билан аввалги ер участкаси билан айнан бир хил ер участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаётган ер участкасининг ўрнига янги жойда уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб берганидан кейин ҳамда ушбу кодекснинг 86-моддасига мувофиқ, бошқа барча зарарлар (шу жумладан, бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари Президентимизнинг 2019 йил 3 августдаги «Фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланиши сўзсиз таъминланиши бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармойиши 1-қисми «б» банди ҳам дў-кондор Й. Бобоевнинг манфаатини кўз¬лаб, судга даъво ариза киритган адлия бўлимининг даъвоси ўринли эканлигини кўрсатди. Чунки Президент Фармойишининг мазкур бандида ер участ-каларини олиб қўйишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўл¬ган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қў¬йиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тў¬лиқ қоплангандан кейин рухсат берилиши, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига давлат ор¬гани (мансабдор шахс) нинг ноқонуний маъмурий ҳужжати қабул қилиниши оқибатида етказилган зарар давлат томонидан, биринчи навбатда, тегишли ор¬ган¬лар¬нинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши, ке¬йин¬чалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 985-моддаси талабига кўра, ғайриқонуний ҳа¬ракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек, юридик шахс¬га етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажм¬да қопланиши лозим.

Суд иш ҳолатлари ва юқо¬рида зикр этилган қонун талабларидан келиб чиқиб, ушбу даъво аризаси¬ни қаноатлантирди. Жавобгар Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигидан Й. Бобоев фойдасига 35 миллион 732 минг 635 сўм етказилган зарар ундирилиши ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди.

Қисқаси, дўкондорнинг бузилган ҳуқуқи тиклангани, ет¬казилган зарар ўрни жавобгар ҳисобидан қоплангани мамлакатимизда демократик тамойиллар устуворлагининг ёрқин кўринишидир.

Шерзод ТОШПЎЛАТОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси,
Абдуҳамид ХУДОЙБЕРДИЕВ,
журналист

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: