СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИҚТИСОДИЙ СУДИ ҒОЛИБ!
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича вилоят миқёсидаги ташкилот ва идоралар ўртасида мусобақа турнири ташкил этилди.
Мусобақада жами ўнга яқин жамоа иштирок этиб, финал босқичи учун кураш олиб бордилар.
Финалда Сирдарё вилоят иқтисодитй суди ва “Ватанпарвар” ташкилоти Сирдарё вилоят бўлими жамоаси майдонга чиқди.
Қизиқарли ўйинларга бой ўтган мусобақада 3:1 ҳисобида Сирдарё вилоят иқтисодий суди ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади. Дарвозани Масрур Авлиёхонов ишончли ҳимоя қилди. Голларни Қосим Ҳусанов, Беҳзод Шойимқулов, Хуршид Хотамқуловлар киритишди.
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом, Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Сирдарё вилоят иқтисодий суди