УРГУТ ВА ТОЙЛОҚ ТУМАНЛАРИДА САЙЁР ҚАБУЛ
Самарқанд вилоят судлари раислари томонидан Ургут ва Тойлоқ туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув, давра суҳбати ва фуқаролар сайёр қабули ташкил этилди.
![](https://old.sud.uz/wp-content/uploads/2019/08/%D1%81%D0%B0%D0%BC-1-1024x485.jpg)
Ургут туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда 19 нафар фуқаро мурожаат қилди, шундан жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 11 нафар, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 6 нафар, туман давлат солиқ инспекцияси фоалиятига оид 1 нафар ва туман ҳокимлигига оид 1 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаат муаллифларининг 9 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 10 таси жойида ижобий ҳал қилинди.
Тайлоқ туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда эса 20 нафар фуқаро мурожаати эшитилди. Шундан, жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 9 нафар, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 6 нафар, маъмурий судлар фаолиятига оид 2 нафар, иқтисодий судлар фоалиятига оид 2 нафар ва туман ҳокимлигига тегишли 1 нафар фуқаро мурожаати тингланди. 2 та шикоят қабул қилинди, 11 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 таси ижобий ҳал қилинди.
Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда 8 нафар маҳкум жазони ўташ жойидан муддатидан олдин (ЖКнинг 74-моддасига асосан) озод қилинди ва 12 нафар шахс (1 нафари аёл )тайинланган жазодан (ЖКнинг 73-моддасига асосан) шартли озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суд матбуот хизмати