ХОЖИМУРОД АБДУЛЛАЕВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ СУДДА КЎРИЛМОҚДА

2020 йил 3 мартда YouTube тармоғидаги фойдаланувчи Гулифар Тураеванинг саҳифасида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан маълумот

Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган Х. Абдуллаевга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг иш юритувига 2020 йил 14 февраль куни келиб тушган.

Иш материалларига кўра, Х. Абдуллаев 2019 йил 25 декабрь куни соат тахминан 21:30 да Чирчиқ шаҳар Оқ-қовоқ қўрғони томондан Чирчиқ шаҳар Троицк қўрғони томонга бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинада 80 км/соат тезликда бораётиб Чирчиқ шаҳар дарёсини Оқ-қовоқ қўрғонида жойлашган ГЭС биносига кириш дарвозаси қаршисида қатнов йўлини ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган пиёдалар Л. Султонова (1980 й. т.) ва Б. Маннопов (2015 й. т.) ни автомашинасини олд ўнг қисми билан уриб юбориб, йўл транспорт ходидаси содир этган.

Натижада вояга етмаган пиёда Б. Маннопов тан жарохати олиб, вафот этган хамда Л. Султонова автомашинани уриб юбориш зарбидан Чирчиқ дарёсига тушиб кетиб бедарак йўқолган.

2020 йил 22 январь куни Чирчиқ дарёсига тушиб кетган Л. Султонованинг мурдаси Чирчиқ дарёсини Қибрай тумани худудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Ҳозирги кунда ушбу жиноят иши бўйича суд жараёни давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: