ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ

Шу йил 5 август куни “Human.uz” сайтида эълон қилинган мақолада фуқаро Мавлуда Матмусаеванинг суд қароридан норозилиги ифодаланган фикрлари берилган. Мақолада келтирилган М.Матмусаеванинг сўзларини ўқиб, унга ачинасиз ҳам. Модомики, ҳолат ростдан ҳам, Матмусаева айтганчалик бўлса, судлар нега бундай қарор чиқарган? Аслида воқеа қандай бўлган?

2006 йил 3 августда Бекобод тумани ҳокимининг 236-қарори билан туман марказий истироҳат боғи ҳудуди М.Матмусаеванинг турмуш ўртоғи, ўша вақтда туман ИИБ бошлиғи вазифасида ишлаб турган Баходир Матмусаевга вақтинча фойдаланиш учун бириктирилган. Кейинчалик, Б.Матмусаевга нисбатан жиноят иши қўзғатилгач, у қочиб кетади ва ҳозирги кунда ҳам қидирувда.

Бу орада боғ бутунлай қаровсиз қолади. Ундаги дарахтлар қурий бошлайди.

М.Матмусаева жавобгарлар Бекобод шаҳар ҳокимлиги ва “Бекободцемент” АЖга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаблари билан фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судига мурожаат қилган.

Шу боис туман ҳокими 2006 йил 3 августдаги қарорни бекор қилиб, истироҳат боғини “Бекободцемент” АЖ ихтиёрига беради.

Хаммаси шундан бошланади. М.Матмусаева ҳокимнинг қароридан норози бўлиб, Бекобод туман ҳокимлиги ва “Бекободцемент” АЖга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод таманлараро судига даъво ариза беради.

Судда жавобгарлар Бекобод шаҳар ҳокимлиги ва “Бекободцемент” АЖ ҳоким қарори билан боғ ҳудуди М.Матмусаевага эмас, балки унинг турмуш ўртоғи Б.Матмусаевга вақтинча фойдаланиш учун берилганлигини, М.Матмусаева эса компенсация талаб қилишга ҳақли эмаслигини билдирган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди кассация инстанциясининг 2018 йил 18 майдаги ажрими билан Бекобод туманлараро судининг 2017 йил 30 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар М.Матмусаеванинг даъво талабларини рад этиш янги ҳал қилув қарори чиқарилган.

Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 27 августдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди кассация инстанциясининг 2018 йил 28 майдаги ажрими бекор қилиниб, иш янги кўрилиши учун кассация инстанциясига юборилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2019 йил 5 февралдаги ажримига кўра, Бекобод туман ҳокимининг 2006 йил 3 августдаги 236-сонли қарори билан боғ ҳудуди Баҳодир Матмусаевга вақтинча фойдаланиш учун бириктирилганлигини, Мавлуда Матмусаевага бундай ҳуқуқ берилмаганлигини ва у кейинчалик ер майдонига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши натижасида етказилган зарарни талаб қилишга ҳақли эмаслигини, ерни бириктиришнинг шартларидан бири кўкаламзорлаштириш бўлганлигини ва бу белгиланган талаблар Б.Матмусаев томонидан бажарилмаганлигини, истироҳат боғидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганлигини, боғ қаровсиз ғолга келганлигини, ер майдонига бўлган ҳуқуқ ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлигини сабабли қонунда белгиланган тартибда бекор қилинганлигини инобатга олиб, фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2017 ймил 30 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар М.Матмусаеванинг моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талабларини рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқарилганлиги маълум қилинади.

Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: