ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ТЕРГОВ ҚЎМИТАСИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси А. Бастрыкин бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади суд ҳокимиятининг мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат.

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида А. Бастрыкин К. Комиловни Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг “За заслуги” медали билан тақдирлади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: