ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2020 ЙИЛ 4 ОЙИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ
2020 йилнинг ўтган тўрт ойи мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 61 046 та (2019 йил шу даврида 59 519 та) фуқаролик иши кўриб чиқилиб, шундан 44 474 та иш бўйича келтирилган даъво талаблари қаноатлантирилган, 7 031 та даъво асоссиз деб топилиб рад қилинган, 2 775 та иш тарафлар ярашганлиги, даъвогар даъвосидан воз кечганлиги ва бошқа қонунда кўрсатилган ҳолатларга кўра иш юритишдан тугатилган.
Шунингдек, судлар томонидан низосиз талаблар бўйича 19 211 та (2019 йилда 27 123) суд буйруқлари чиқарилган.
Вилоят судларининг апелляция инстанцияси томонидан 1 405 та, кассация инстанцияси томонидан 1 678 та фуқаролик ишлари кўрилиб, қонуний қарорлар қабул қилинган.
Хусусан, апелляция инстанцияси томонидан 215 та (2019 йил шу даврида 246 та), кассация инстанцияси томонидан 256 та (2019 йил шу даврида 378 та) жами ушбу инстанцияларда кўрилган ишларнинг 15 фоизи (жами чиқарилган ҳал қилув қарорларининг 0,9 фоизи) бўйича суд қарорлари бекор қилиниб, янги қарорлар қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг 1 январидан 1 майга қадар жами 4 688 та ариза ва шикоятлар ўрганиб чиқилиб, шундан 1 740 та мурожаат юзасидан ариза муаллифига тегишли тушунтириш берилди ва тааллуқлилиги бўйича юборилди.
Ўрганилган шикоятларнинг 2 948 таси (ёки 62,9 фоизи) назорат тартибидаги шикоятларни ташкил этиб, шундан 725 таси (ёки 24,6 фоизи) фуқаролик иши билан ўрганиб чиқилган, қолган 2 223 та (ёки 75,4 фоизи) шикоят бўйича суд қарорлари қонуний деб топилган.
Фуқаролик иши билан ўрганиб чиқилган 725 та шикоятнинг 375 таси (ёки 51,7 фоизи) судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказилди, 345 таси (ёки 47,6 фоизи) бўйича эса суд қарорлари қонуний деб топилганлиги боис рад қилинган.
Судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказилган ишларнинг 240 таси (ёки 33,1 фоизи) кўриб чиқилиб, шундан 179 таси (ёки 74,6 фоизи) бўйича якуний хулосага келиш ҳақида қарорлар қабул қилинди, қолган 135 та (ёки 18,6 фоизи) шикоят эса фуқаролик иши билан судлов ҳайъатида кўриб чиқилмоқда.
Фуқаролик иши билан ўрганиб чиқилган 725 та шикоятнинг 240 таси (ёки 33,1 фоизи) судлов ҳайъатида кўриб чиқилиб, шундан 179 таси (ёки 74,6 фоизи) бўйича судлов ҳайъати томонидан якуний хулосага келиш ҳақида қарорлар қабул қилинди.
Бундан ташқари, 135 та (ёки 18,6 фоизи) шикоят бўйича фуқаролик иши судлов ҳайъатида кўриб чиқилмоқда, 345 та (ёки 47,6 фоизи) шикоят бўйича эса суд қарорлари қонуний деб топилганлиги боис рад қилинган.
Шунингдек, бу давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали, pm.gov.uz сайти орқали, Бош прокуратуранинг “Ишонч телефони” орқали, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали келиб тушган жами 1 465 та мурожаат қонуний ўрганиб чиқилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Олий суд судьялари томонидан биринчи инстанцияда 11 та фуқаролик иши мазмунан кўриб тамомланди.
Ўтган давр мобайнида, Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан “Фуқаролик ишлари бўйича республика судлари томонидан 2019 йил давомида мулк ҳуқуқи билан боғлиқ (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси) фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти”, “2019 йил 25 ноябридан 2020 йил 27 апрелга қадар республика фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қишлоқ хўжалик ер майдонлари қайтариш тўғрисидаги фуқаролик ишларининг кўрилиши юзасидан”, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2019 йил давомида назорат тартибида келиб тушган шикоятларни ўрганиш ва судлов ҳайъатига ўтказиш учун асослар мавжуд эмаслиги ҳақида ажримлар чиқариш самарадорлигини умумлаштириш натижалари ҳақида”ги умумлаштиришлар ўтказилди.
Амалдаги Фуқаролик процессуал, Меҳнат ва Оила кодексларини такомиллаштириш юзасидан амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳалари тайёрланди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан низоларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида «Мерос масаласида 50 та саволга 50 та жавоб», «Фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти» номли қўлланмалар тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати