10 НАФАР МАҲКУМА АЁЛ ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ АРАФАСИДА МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ОИЛАСИ БАҒРИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар пировард натижада инсон омилига хизмат қилмоқда.

Чунончи, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор — бу аввало, оилага, жамият келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир» деган ғоя­си асосида юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатли ҳи­моя қилиш, оилалар барқарорлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тўлақонли иштирок этишига эришиш, бир сўз билан айтганда, мунис ва мўътабар опа-сингилларимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган тарихий ислоҳотлар амалга оширилаётганига ҳар биримиз гувоҳмиз.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг инсонпарварлик ва бағрикенглик сингари миллий қадриятларимизга йўғ­рил­ган адолатли сиёсати туфайли турли хил сабаблар билан тўғри йўлдан адашган, жиноий қилмишларга қўл урган бўлса-да, хатосини тушуниб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган аёлларга енгиллик берилмоқда, улар жазодан муддатидан илгари озод қилиниб, оиласи, фарзандлари бағрига қайтарилмоқда.

Бу эзгу ишларни амалга оширишда 2018 йил 20 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган Меморандум муҳим ўрин тутади.

Мазкур Меморандум доирасида биргина 2019 йилда 210 нафар аёлга Хотин-қизлар қўмитас