“STRAUS HOUSE” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчилар И. Исроилов (“Straus House” МЧЖ таъсисчиси, 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, оилали, муқаддам судланган), А. Махмуталиев (“Straus House” МЧЖ директори, 1995 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, муқаддам судланмаган), Д. Қутпиддинов (“Straus House” МЧЖ директори ўринбосари, 1994 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланган) ва О. Саидов (“Straus House” МЧЖ бош ҳисобчиси, 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси О. Илҳомжонов раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

И. ИсроиловЎзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 3-қисмининг “а” банди билан оқланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмининг «а», «в» бандлари, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) нинг 3-қисми, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) нинг 1-қисми, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

А. МахмуталиевЎзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Д. Қутпиддинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 5 ой 26 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

О. Саидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят иши юзасидан хатланган мол-мулк тегишли тартибда жабрланувчиларга нисбатан етказилган зарарлар ўрнини пропорционал тартибда қоплаш учун қаратилиши белгиланди.

Судланувчилар И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда тегишли тартибда давлат фойдасига 222 386 043 сўм ундирилиши белгиланди.

И. Исроиловдан “EZOZ MAX” ва “СFS MAX” МЧЖларнинг фаолияти юзасидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда “Straus House” МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар миқдори ундирилиши белгиланди.

Жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг АТИБ “Ипотека банк” Меҳнат филиали ҳисоб-рақамида сақланаётган ҳамда хатланган Покистон Ислом Республикасининг “Chemikals & Marbels Lahore Pakistan” компаниясига туяқуш жўжаларини сотиб олиш мақсадида шартномага асосан кўчирилган 1 854 000 000 сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда етказилган моддий зарарларни қоплашга пропорционал тартибда қаратилиши белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: