ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида суд тизимининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини янги босқичга кўтариш ҳамда судларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари ва жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари судьяларининг 2020 йилда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан одил судловни амалга оширишдаги муҳим йўналишлар ва долзарб масалалар бўйича ўтказиладиган очиқ мулоқотлар режаси тасдиқланди.

Режага мувофиқ журналистлар билан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш, хўжалик субъектларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар учун жавобгарлик мавзусига бағишланган учрашув 2020 йил 26 февраль куни соат 16.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий судида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 1 уй) бўлиб ўтади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Маълумот учун телефонлар: (71) 239-02-43, (71) 239-02-55.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: