ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИР

29 май 2019

Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилиги, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Сурхондарё вилояти Иқтисодий суди мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти иқтисодий ва маъмурий суд судьялари, вилоят ҳокимлиги вояга етмаганлар бўйича комиссияси, вилоят прокуратураси, Ички ишлар, Мажбурий ижро ҳамда божхона бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Семинарда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Давлат божхона қўмитаси Божхона институти Махсус фанлар кафедраси бошлиғи А.Ўринбоев, Сурхондарё вилояти Маъмурий суди судьяси А.Сайфитдиновлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси»да қайд этилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги хамда уни ҳаётга татбиқ этишда божхона органлари туман, шаҳар маъмурий судлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани, қилиниши зарур бўлган ишлар ҳақида сўз юритишди.

Божхоначилар томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 505 та ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий иш материаллари мазмунан кўриб чиқиш учун туман, шаҳар маъмурий судларига юборилган. Ўз навбатида, судлар томонидан ишлар белгиланган муддатларда кўрилиб, қонуний қарорлар қабул қилинган.

Семинарда келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: