ЖИНОИЙ ЖАЗО ТУРИ НЕГА АЛМАШТИРИЛДИ?

27 май 2019

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшайдиган Анқовбой Тўраев ва Солия Куёвова (исм-шарифлар ўзгартирилди) қўшмачилик жиноятини содир этганликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг ҳукми билан тегишли жазо белгиланди. 

А. Тўраевга нисбатан ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ундириш йўли билан 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш, С. Куёвовага энг кам ойлик иш ҳақининг 35 баробари, яъни 7 миллион 95 минг 550 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
 
Суд қарори ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюросининг Олтинсой туман бўлими ижро ҳаракатларига киришди ва С. Куёвованинг белгиланган қарздорликни бартараф этмагани, ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслигини аниқлади. Шундан сўнг давлат ижрочиси жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судига Жиноят Кодексининг 44-моддасига асосан мазкур жазони бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисида тақдимнома билан чиқди. Шу куннинг ўзида Жиноят ишлари бўйича Олтинсой тумани суди томонидан “Мўминқул” маҳалласида ўтказилган сайёр суд мажлисида ушбу ҳолат кўриб чиқилиб, тақдимнома қаноатлантирилди. Қарздор С. Куёвованинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи вафот этгани ҳамда ёлғиз она эканлиги инобатга олиниб, жазо тури 2 ой 1 кун муддатга озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилди. Унга нисбатан кеч соат 21:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиши чекланиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланди. 
 
 
ЎзА

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: