ИШ СУДНИНГ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛАДИ

2020 йил январь ойида қатор ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фуқаролар Р. Ботирова ва З. Чоршанбиеванинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Даъвогар Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасининг И. Расулов ва Б. Чоршанбиевларни манфаатларини кўзлаб жавобгарлар “Трансгазинжиниринг” унитар корхонаси, “Ўзтрансгаз”  АК ва Термиз шаҳар хокимлигига нисбатан “Етказилган моддий зарани ундириш ва ер ажратиб бериш мажбуриятини юклаш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши дастлаб 2011 йилнинг 7 декабрь кунида фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди томонидан мазмунан кўрилиб, даъвогарларнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.

Унга кўра, даъвогар Б. Чоршанбиевнинг жавобгарлар «Трансгазинжиниринг» унитар корхонаси, «Узтрансгаз» АК, Термиз шаҳар ҳокимлигига нисбатан қарз, жарима, пеня, бой берилган фойдани ва маънавий зарарни ундириш, савдо майдонини хусусий мулк қилиб расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги кўшимча даъво аризаси қисман каноатлантирилган.

Даъвогар И. Расуловнинг жавобгарлар «Трансинжиниринг» унитар корхонаси, «Узтрансгаз» АК, Термиз шаҳар ҳокимлигига нисбатан дўкон ажратиб бериш, маънавий зарар ундириш ҳақидаги қўшимча даъво аризасининг «Узтрансгаз» АК маблағи ҳисобига қурилаётган бинонинг биринчи қаватидан бузилган «Океан» дўкон биноси ўрнига 235,9 кв. м. га тенг дўкон ажратиб бериш қисми иш юритишдан тугатилиб, 15 000 000 сўм маънавий зарар ундириш қисми рад этилган.

«Узтрансгаз» АК, «Трансинжиниринг» унитар корхонаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси ҳисобидан Б. Чоршанбиев фойдасига 24 659 475 сўм асосий карз, 3 698 925 сўм банк фоизи жами 28 358 400 сўм, И. Расулов фойдасига 43 700 000 сўм асосий карз, 6 555 000 сум банк фоизи жами 50 255 000 сўм ундирилган.

Термиз шаҳар ҳокимлиги зиммасига Б. Чоршанбиев, И. Расуловларга дўкон қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш мажбурияти юклатилган.

Даъвогар Б. Чоршанбиевнинг қўшимча даъво аризасини 16 500 000 сўм пеня, 14 000 000 сўм бой берилган фойда, 5 000 000 сўм маънавий зарар ундириш, «Узтрансгаз» АК маблағи ҳисобига қурилаётган бинонинг биринчи қаватидан бузилган Ғунча дўкон биноси ўрнига 108. кв. м. га тенг келадиган савдо майдонини хусусий мулк қилиб расмийлаштириб бериш мажбуриятини Термиз шаҳар ҳокимлигига юклатиш қисмлари рад этилган.

Давлат фойдасига «Узтрансгаз» АК, «Трансинжиниринг» унитар корхонаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси хисобидан 15 722 680 сўм, И. Расулов ҳисобидан 31 460 сўм, Б. Чоршанбиев ҳисобидан 152 500 сўм давлат божи ундирилган.

Даъвогар Б. Чоршанбиев ва И. Расуловлар томонидан фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят апелляция инстанцияси судининг 2012 йил 13 июнь кунидаги ажримига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2011 йил 7 декабрь кунидаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Даъвогар Б. Чоршанбиев томонидан фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2011 йил 7 декабрь кунидаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриш хақида ариза берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2016 йил 25 январь кунидаги ажримига кўра, даъвогар Б. Чоршанбиевнинг мазкур ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриш хақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.

Мазкур ажримдан норози бўлиб, даъвогар Б. Чоршанбиев томонидан апелляция тартибида хусусий шикоят аризаси берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2016 йил 23 февраль кунидаги ажримига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2016 йил 25 январь кунидаги ажрими бекор қилиниб, фуқаролик иши биринчи инстанция судида мазмунан кўриш учун фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига юборилган, келтирилган апелляция тартибидаги хусусий шикоят аризаси қисман қаноатлантирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2016 йил 12 апрель кунидаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Б. Чоршанбиевнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.

Унга кўра, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасининг Б. Чоршанбиевни манфаатини кўзлаб жавобгарлар «Трансинжиниринг» унитар корхонаси, “Узтрансгаз” АК ва Термиз шаҳар ҳокимлигига нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳамда даъвогар Б. Чоршанбиевнинг жавобгарлар «Трансгазинжиниринг» унитар корхонаси, «Узтрансгаз» АК ва Термиз шаҳар ҳокимлигига нисбатан қарз, пеня, бой берилган фойдани ва маънавий зарарни ундириш, савдо майдонини хусусий мулк қилиб расмийлаштириб бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризалари қисман қанолатлантирилган.

Термиз шаҳар ҳокимлиги ва «Узтрансгаз» АК га Термиз шаҳар Ф. Хўжаев ва Тараққиёт кўчалари кесишувида қурилаётган янги бинонинг биринчи қаватидан Б. Чоршанбиевга савдо дўкон ажратиш мажбурияти юклатилган.

Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан кассация шикояти берилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят кассация инстанцияси судининг 2018 йил 30 август кунидаги ажримига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2016 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2016 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 30 августдаги ажримига нисбатан жавобгар Термиз шаҳар ҳокими И. Худойбердиев томонидан назорат тартибида шикоят берилган.

Мазкур фуқаролик иши 2019 йил 20 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатида мазмунан кўриб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2016 йил 12 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 30 августдаги ажрими ўзгартирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг 2019 йил 20 июндаги ажрими  ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 30 августдаги ажримига нисбатан Ўзбекистон Рсеупбликаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан назорат тартибида протест келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсатининг 2019 йил 26 сентябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг 2019 йил 20 июндаги ажрими ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 30 августдаги ажрими бекор қилиниб, фуқаролик иши янгидан кўриш учун кассация инстанцияси судига юборилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят кассация инстанцияси судининг 2020 йил 14 январь кунидаги ажримига кўра, ушбу фуқаролик иши юзасидан суд қурилиш экспертизаси тайинланган ва уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги РСЭМ Сурхондарё вилоят бўлими экспертлари зиммасига юклатилган.

Мазкур фуқаролик иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги РСЭМ Сурхондарё вилоят бўлимининг 2020 йил 31 январдаги 21-10/77/16.1Х-22-сонли илтимосномасига кўра, Термиз шаҳар Ф. Хўжаев кўчаси 13 «А» уйда жойлашган 108 кв. м ер майдонида жойлашган Б. Чоршанбиевга тегишли «Ғунча» сабзавот дўкони биносининг 2011 йил ҳолатидаги жисмоний емирилиш даражасини ва бинонинг коструктив тузилиши ҳақида кадастр маълумотномасини тақдим этишлик сўралган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 2020 йил 25 февралдаги 4-737-20 сонли хати билан мазкур фуқаролик иши юзасидан Термиз шаҳар Ф. Хўжаев кўчаси 13 «А» уйда жойлашган 108 кв. м ер майдонида жойлашган Б. Чоршанбиевга тегишли «Ғунча» сабзавот дўкони биносининг конструктив тузилиши ва жисмоний емирилиши хақида фукаролик ишида мавжуд бўлган маълумотлар асосида кассация судлов ҳайъатининг 2020 йил 14 январь кунидаги ажримида кўрсатилган саволларга хулоса берилиши сўралган. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги РСЭМ Сурхондарё вилоят бўлимининг Термиз шаҳар Ф. Хўжаев кўчаси 13 «А» уйда жойлашган 108 кв. м ер майдонида жойлашган Б. Чоршанбиевга тегишли «Ғунча» сабзавот дўкони биносининг 2011 йил ҳолатидаги жисмоний емирилиш даражасини ва бинонинг коструктив тузилиши ҳақидаги хулосаси фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанцияси иш юритувига 2020 йил 11 март куни келиб тушган.

Ушбу фуқаролик ишини фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанциясида кўриб  чиқиш 2020 йил 19 март кунига тайинланганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: