HOOK.REPORT САЙТИДА 2020 ЙИЛ 21 ФЕВРАЛЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “КОГДА НЕТ СИЛЫ ПРАВА, ЕСТЬ ПРАВО СИЛЫ: МОНОЛОГ ОБ ИСТОРИИ ДИЛОРОМ РОЗИКОВОЙ ИЗ САМАРКАНДА” САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛАГА ОИД
2019 йил 14 ноябрь куни Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва қўшимча даъвогар “Silk voyage” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар Ш. Розиқова ҳамда У. Розиқовага нисбатан уй-жойдан кўчириш ва уй-жойни бузиш ҳакидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 4 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 12 сентябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Ш. Розиқованинг назорат тартибидаги шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқилди.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига кўра ушбу иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 4 июндаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 12 сентябрдаги ажрими қисман ўзгартирилиб, жавобгар Д. Розиқова оила аъзолари билан Самарқанд шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 49-уй, 18-хонадондан чиқарилиши белгиланган.
Суд қарорларининг кириш ва хулоса қисмининг биринчи хатбошисидан “қўшимча даъвогар “Silk voyage” МЧЖ” сўзи, суд қарорларининг учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларидан “қўшимча даъвогар” сўзи чиқарилган.
Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ш. Розиқова томонидан киритилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Шунингдек, Ш., У. ва Д. Розиқовалар томонидан Олий судга йўллаган ҳамда Бош прокуратурадан келиб тушган назорат тартибидаги шикоятлари фуқаролик иши материаллари асосида қайта ўрганиб чиқилди. Шикоятларда Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 14 ноябрдаги ажрими билан қисман ўзгартирилган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 12 сентябрдаги ажрими ва Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 7 июндаги ҳал қилув қарорига кўра Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг уларни уй-жойдан кўчириш ва уй-жойни бузиш тўғрисидаги даъво талаблари қаноатлантирилганлигидан норозилк билдириб, ушбу суд ҳужжатларини бекор қилиш сўралган.
Шикоятларда келтирилган важлар муқаддам Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг суд мажлисларида батафсил муҳокама қилинб, судлов ҳайъатининг ажримида ҳар бир важга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйи судларнинг қарорлари қисман ўзгартирилган.
Берилган шикоятларда келтирилган важлар ҳам ушбу суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги сабабли, шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Бу ҳақда Олий суднинг 2020 йил 13 январдаги 12-3140-19-рақамли хат билан Ш., У. ва Д. Розиқоваларларга маълум қилинган.
2020 йил 21 январ куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М. Бекмуҳаммедов, бўлим бошлиғи ўринбосари Ф. Ибрагимов ва жами 23 нафар давлат ижрочилари билан биргаликда иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 12 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан уй-жойдан чиқариш юзасидан Самарқанд шаҳри Навоий-шох кўчаси 49-уй 16-хонадонда мажбурий ижро ҳаракатларини бошлаш жараёнида, Д. Розиқова уй-жойдан чиқишдан қатъий бош тортиб, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни устига бензин ёқилғисини сепиб, қўлида ёниб турган сочиқни уларни устига қасддан улоқтириб юбориб, давлат ижрочиларини хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.
Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан айбланган фуқаро Д. Розиқова (1978 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, ўзбек, оилали, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, 2020 йил 23 январдан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган) га нисбатан юритилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, ушбу жиноят ишини кўриш 2020 йил 19 март кунига белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙТЧА БАРЧА ИНСТАНЦИ судлари фақат халқни қақшатиш билан оввора. Қонунни ниқоб қилади аамо замирида хокимлар билан бирга ишни келишиб олади.