ЎЛМАС ТЎЛАЕВНИНГ МУРОЖААТИ ХУСУСИДА

2020 йил 19 мартда YouTube видеохостинги ва Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган фуқаро Ў. Тўлаевнинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Шофиркон туман ҳокимининг 2006 йил 11 май кунидаги 708-сонли қарорига асосан “Дилнавоз Сардор” фермер хўжалигига 3,7 гектар ер майдони ажратилган.

Шофиркон туман ҳокимининг 2014 йил 8 август кунидаги 484-сонли қарорига асосан “Дилнавоз Сардор” фермер хўжалигининг ер майдони жами 83,8 гектар қилиб белгиланган.

“Дилнавоз Сардор” фермер хўжалиги раҳбари М. Мирзоев томонидан 2014 йил 25 октябрь кунида Шофиркон туман ҳокими номига ариза ёзилиб, жами 9,6 га ер майдонларидан воз кечиши билдирилган.

Мазкур аризага ва Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига асосан Шофиркон туман ҳокими 2014 йил 31 декабрь кунидаги 912-сонли қарорини қабул қилиб, “Дилнавоз Сардор” фермер хўжалигига тегишли жами 9,6 га ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига олган.

“Дилнавоз Сардор” фермер хўжалиги раҳбари М. Мирзоев томонидан Шофиркон туман ҳокими номига ариза ёзилиб, жами 83,8 га ер майдонларидан воз кечиши билдирилган.

Шофиркон туман ҳокимининг 2015 йил 18 декабрь кунидаги 904-сонли қарорига асосан “Дилнавоз Сардор” фермер хўжалигига тегишли жами 83,8 га ер майдони туман ҳокимлиги захирасига олинган.

“Дилнавоз Сардор” фермер хўжалиги судга ариза билан мурожаат қилиб, Шофиркон туман ҳокимининг 2015 йил 6 июнь кунидаги 354-сонли ва 2015 йил 18 декабрь кунидаги 904-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Шофиркон туман маъмурий суди аризачининг аризасини 2019 йил 2 август кунидаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирган ва Шофиркон туман ҳокимининг 2015 йил 6 июнь кунидаги 354-сонли ва 2015 йил 18 декабрь кунидаги 904-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топган.

Учинчи шахс “Аъзам Ахадов даласи” фермер хўжалиги раҳбари А. Ахадов суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб келтирган кассация шикоятига асосан маъмурий иш Бухоро вилоят маъмурий судининг кассация судлов инстанциясида 2020 йил 17 январда кўрилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва аризачининг аризасини рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Кассация инстанциясининг бу қарорга келишига қуйидагилар сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги кодексининг 186-моддаси 1-қисмида агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкинлиги белгиланган.

Мазкур қонун талабига асосан “Дилнавоз Сардор” фермер хўжалиги туман ҳокимининг қарорлари қабул қилинганидан кейин 3 ой муддат ичида судга мурожаат қилмаган.

Бинобарин “Дилнавоз Сардор” фермер хўжалиги туман ҳокимининг 2014 йилдаги ва 2015 йилдаги қарорларидан хабардор бўлган.

Бундан ташқари “Дилнавоз Сардор” фермер хўжалигининг собиқ иш юритувчиси Ў. Тўлаевнинг озодликдан маҳрум этилгани муддатни тиклаш учун сабаб қилиб кўрсатилган.

Кассация инстанция суд аризачи “Дилнавоз Сардор” фермер хўжалиги вакили Ў. Тўлаевнинг судга муддатни тиклаш ҳақида берган аризасини муҳокама қилиб, фермер хўжалик раҳбари Ў. Тўлаев эмас, балки М. Мирзоев ҳисобланишини, Ў. Тўлаевнинг қамоқда бўлганлиги М. Мирзоевни судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмаслигини инобатга олиб, унинг муддатни тиклаш ҳақидаги аризасини рад этишни лозим топган.

Ҳозирги кунда Ў. Тўлаевнинг 2020 йил 17 мартда Олий судга келиб тушган назорат тартибидаги шикояти Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳаъатида ўрганилаётгани маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси

 Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: